Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди.


Эшитувга Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Ибадуллаев раислик қилди.🔰 Эшитувда Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Хонқа туман бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Хонқа туман бўлими Матбуот хизмати бошлиғи Бабахан Каримовни ахбороти тингланди. У ўз маърузасида туман ҳудудида аҳоли саломатлигини сақлаш, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
🔹 Шунингдек, ичимлик суви сифати назорати, умумтаълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда савдо ва овқатланиш объектларида санитария талабларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил қилинди. Келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар, жумладан профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Эшитув якунида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, жамоат саломатлигини таъминлаш бўйича ишларни янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Билимлар янгиланди.26-10-2024, 09:42
Хонқа туман СЭОваЖСБда бўш иш ўринлари бўйича 27.01.2024-йилга бўлган маълумот27-01-2024, 12:24
Ўзбекистон Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ўзбекистон Республикасинининг 2012 йилдаги № 0306-12-сонли Сартарошхоналарни қуриш, жиҳозлаш ва сақлашга қўйиладиган гигиеник талаблар бўйича ЭСЛАТМА2-06-2025, 11:32
Коррупцияга карши курашиш30-07-2024, 14:30
📣 Э Ъ Л О Н28-05-2025, 09:46











